Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг йирик компанияси — “Sumitomo Corporation” вакиллари билан учрашди
2026-05-26 14:55:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Фарғонанинг инвестицион муҳити, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Учрашувда инфратузилмани ривожлантириш ва хом ашёни қайта ишлаш каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
“Sumitomo Corporation” Япониянинг энг йирик ва нуфузли универсал савдо-саноат корпорацияларидан бири бўлиб, 1919 йилда ташкил этилган. Компаниянинг бош офиси Токио шаҳрида жойлашган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларида фаолият юритади.
“Sumitomo Group” таркибига кирувчи мазкур корпорация глобал миқёсда инвестиция, савдо, саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошираётган етакчи япон компанияларидан бири ҳисобланади.


