Фарғоналик ёшлар учун Японияда ўқиш ва ишлаш имкониятлари кенгаймоқда
2026-05-26 13:30:00 / Янгиликлар

Компания бугунги кунда Фарғона давлат техника университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, қурилиш соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашга ҳисса қўшмоқда.
Учрашувда вилоят ҳокими ёшларнинг муҳандислик, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларига қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаб, бу йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Шунингдек, “Willtec” компанияси билан Фарғона вилоятида япон стандартлари асосида қурилиш ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш марказини ташкил этиш, япон тилини ўқитишни йўлга қўйиш, ёшларни Японияда ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Маълумот учун, “Willtec Corporation Ltd” компанияси ишлаб чиқариш аутсорсинги, муҳандислик хизматлари, саноат ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, робототехника, IT-инженеринг ва энергетика соҳалари учун ечимлар тақдим этади. Шунингдек, компания саноат корхоналари учун муҳандис ва техник мутахассислар тайёрлаш ҳамда хорижий кадрлар рекрутинги билан ҳам шуғулланади.



