Фарғона ва Гомель ўртасидаги алоқалар янада фаоллашмоқда
2026-05-21 08:00:00 / Янгиликлар

Ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берадиган бу ташриф дастури жуда бой бўлиб, делегация ХХ Гомель иқтисодий форумида иштирок этади. Шунингдек, Гомель вилоятидаги қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишадилар, вилоят раҳбарияти билан учрашувлар ўтказадилар.
Ташрифнинг дастлабки кунида делегация аъзолари Жлобин туманининг Қизил Берег ҳудудида жойлашган, “Уруш қурбони бўлган болалар” мемориал мажмуасини зиёрат қилдилар. Хотира ёдгорлиги пойига гуллар қўйилиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида бегуноҳ ҳалок бўлган болалар ҳамда тинч аҳоли хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Мазкур мажмуа Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан ташкил этилган ва минглаб болалар азоб чеккан йирик йиғув-абсорбция лагери ўрнида барпо этилган.
Ушбу мажмуа рамзий “Қуёш майдони” ва уруш фожиасини акс эттирувчи ноёб меъморий элементларни ўз ичига олади.
Шундан сўнг мажмуа ҳудудидаги музей экспозицияси ҳам кўздан кечирилди. Вилоят делегациясига музейдаги уруш даврига оид асл тарихий ҳужжатлар, фотосуратлар ва лагерь маҳбусларининг тақдирини сўзловчи экспонатлар таништирилди.




