Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Beijing Goldenwater Information Technology Development Co., Ltd.” компаниясининг Ўрта Осиёдаги вакили Фу Чжункуйни қабул қилди.
2026-05-19 19:25:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар жадал суръатларда ривожланиб, ўзаро ишонч ва амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Бу эса янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.
Мулоқотда сув хўжалиги соҳаси учун таклиф этилаётган янги лойиҳанинг ҳам аҳамияти юқори экани алоҳида эътироф этилди. Хусусан, ҳудудларда мавжуд сув муаммоларини бартараф этишда рақамли ва интеллектуал технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, мазкур тизимлар учун зарур қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари бугунги кун талабидан келиб чиқиб ташаббусни амалий босқичига тезроқ ўтиш муҳимлигини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун барча шароитлар яратилишини билдирди.
Учрашувда масъуллар бириктирилиб, аниқ режа асосида пилот лойиҳани қисқа муддатларда ишга тушириш зарурлиги айтилди.
Шунингдек, мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган илғор инновацион лойиҳалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.


