Фарғона вилоятида йирик медиа лойиҳа — “Media haftalik”ка старт берилди
2026-05-18 12:30:00 / Янгиликлар

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Президенти Администрацияси оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази масъул ходими Ботир Ғофуров, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, ҳудудий телеканаллар мухбирлари, журналистлар ҳамда медиа соҳаси вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ушбу медиа ҳафталик барча иштирокчилар учун манфаатли ва самарали бўлишига ишонч билдирдилар. Шундан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий тренингларда иштирок этишни бошладилар.
18–22 май кунлари давом этадиган ҳафталик доирасида замонавий медиа, контент яратиш, сунъий интеллект, мобилография ва SMM йўналишларида амалий дарслар, мастер-класслар ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилади.
Лойиҳада тажрибали мутахассислар, медиа соҳаси вакиллари, блогерлар ва ижодкорлар фаол иштирок этмоқда.









