Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Ҳуи Ди Инветcмент” компанияси директори Танг Вейни қабул қилди.
2026-05-15 22:20:00 / Янгиликлар
Мазкур компания қурилиш ва шаҳар инфратузилмаси лойиҳалари, кўчмас мулк, меҳмонхона ҳамда сервис хизматлари йўналишларида фаолият юритади.

Мулоқотда компания фаолиятидан келиб чиқиб, Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ва меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, таълим муассасалари қуриш бўйича режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари илғор замонавий ва инновацион лойиҳаларни ҳамда истиқболли ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади. Ишларни тез ва сифатли амалга ошириш зарурлигини қайд этди.
Якунда ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.


