Вилоятимизда пилла ҳосилини йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда
2026-05-12 18:45:00 / Янгиликлар

Натижада вилоятда 92 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, уларга ипакчилик кластер корхоналари томонидан 111,4 миллиард сўм маблағ тўлаб берилади. Шунингдек, берилган имтиёзлар ҳисобига 41,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ўзлаштирилиши мақсад қилинган. Шу тариқа 1 қути ипак қурти боқиб, 60-65 кг пилла топширган қурт боқувчининг бир ойлик даромади ўртача 7 миллион сўмни ташкил этишига эришилади.
Айни кунларда вилоятимизда пилла ҳосилини йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хусусан, бугун Ёзёвон, Бағдод ва Қува туманида илк чилги ҳосилни териб олиш ишларига астойдил киришилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова пилла терилаётган хонадонларда бўлиб, фермер хўжалиги аъзолари, касаначилар билан самимий суҳбатлашди.
Юзма-юз мулоқотлар давомида мавсум юмушларини сифатли бажаришда фаоллик кўрсатган соҳа маъсуллари, илғор пиллакорларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.








