Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Wuhan Qidakon Environmental Technology Co., Ltd.” компанияси бош менежери Чжан Цзянни қабул қилди
2026-05-08 19:35:00 / Янгиликлар
Учрашувда экология ва энергия самарадорлиги йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, мазкур соҳаларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Компания энергия тежовчи технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ускуналари, саноат фильтрацияси ва тозалаш тизимлари, экологик муҳандислик ечимлари ҳамда саноат корхоналари учун махсус техник жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга эканлиги қайд этилди.
Хусусан, газ ва нефть саноатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий технологияларни жорий этиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида фикр алмашилди. Бунинг учун соҳа мутахассислари жалб этилиши белгиланди.
Учрашув давомида ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.


