Фарғонада тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2026-04-24 12:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда Президентимизнинг тегишли қарор ва фармонларининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг асосий вазифа ва функциялари, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга сертификат бериш тартиби, “new.cooperation.uz” платформасида ишлаш, маҳсулот жойлаштириш, сотиш ва харид қилиш шартлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қонунчиликдаги янгиликлар, мавжуд имконият ва имтиёзлар юзасидан тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқотда вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутахассислари ҳам иштирок этиб, тадбиркорларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбиркорларнинг саволларига жавоблар қайтарилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва ечимлар белгиланди.









