Тадбиркорлар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
2026-04-23 19:10:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг тадбиркор Гулшан Акбаров билан бўлиб ўтган мулоқотида бу алоҳида қайд этилди. Учрашувда Сўх туманида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркор ҳудудда сўнгги йилларда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ва яратилган қулай шароитларга тўхталиб, саноат, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида янги истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятида эканини билдирди. Шунингдек, Фарғона вилояти билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Омск вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.
Вилоят ҳокими тадбиркорнинг ушбу ташаббусларини юқори баҳолаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашувда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам иштирок этди.

