Иқтисодиёт соҳасида сунъий интеллект технологиялари кенг татбиқ этилмоқда
2026-04-21 18:25:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқарув раиси Сахи Аннакличев иштирокида сунъий интеллект орқали вилоят, шаҳар ва туманларнинг иқтисодий ўсиши ҳамда ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинарда шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, ҳокимларнинг сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилари ҳамда вилоят тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ишлаб чиқилган таҳлилий тақдимотлар, янги платформа ва унинг имкониятлари, шунингдек, “Dono AI” ва “AI mahalla” каби замонавий платформалар тақдимоти ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар. Таклифлар билдирилди.
Семинар якунида ҳар бир ҳудуд вакиллари ўз ҳудудларини сунъий интеллект ёрдамида иқтисодий таҳлил қилиш бўйича зарур кўникма ва амалий тавсияларга эга бўлдилар.






