«ОНАМГА ДИЛ ИЗҲОРИМ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2026-04-21 16:30:00 / Янгиликлар

Мазкур танловда нафақат вилоятимиз, балки республикамизнинг турли ҳудудларидан кўплаб ижодкорлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам ўзларининг самимий, таъсирчан ва мазмунли ижодий ишлари билан қатнашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилган 80 дан зиёд мақола ва 30 га яқин видеоролик шаффоф тарзда баҳоланди ҳамда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ташкилотчилар, танлов қатнашчилари, талаба-ёшлар иштирок этдилар.
Танлов натижаларига кўра, Фарида Ҳусаинова, Гўзал Охунова, Муқаддамхон Эҳсонова, Маъруфа Солиевалар мақолалар йўналишида, Диёрбек Соттиев, Шаҳрибону Исомиддиновалар видеороликлар йўналишида ғолиб деб топилиб, белгиланган тартибда мукофотландилар.
Шунингдек, танловда фаол иштирок этган яна 15 нафар иштирокчи ташаккурнома ҳамда рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.






