Пойтахтимизда олтинчи бор ўтказилаётган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади
2026-04-20 14:45:00 / Янгиликлар
Ҳудуднинг нуфузли саноат майдонларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур йирик тадбирда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Туркия, Хитой ҳамда бошқа давлатлардан давлат идоралари вакиллари, инвесторлар, йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация ҳам мазкур йирик халқаро кўргазмада қатнашаётган бўлиб, унинг доирасида қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Жорий йилги кўргазма саноатнинг турли тармоқлари учун мўлжалланган замонавий технология ва инновацион ишланмаларнинг кенг қамрови билан ажралиб туради. Унда шаҳар муҳити ва транспорт тизимларини ривожлантиришга қаратилган ечимлардан тортиб, юқори технологик саноат ускуналари, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда рақамлаштиришга оид илғор ишланмалар намойиш этилмоқда.









