Вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
2026-04-10 11:45:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирокида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида йигит-қизларларнинг бандлигини таъминлаш, амалий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари хусусида сўз юритилди. Мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Шунингдек, Фарғона шаҳридаги ал-Хоразмий мактабида ҳам ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан унинг ҳаёти, давлатчилик анъаналари ва бой мероси ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва келажакдаги мақсадлари билан ўртоқлашилди.Уларни ўзлари танлаган соҳалар бўйича шаҳарда фаолият олиб бораётган хорижий корхоналар билан таништириш, шунингдек, билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Фарғона давлат техника университети билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан ишлаб чиқилган инновацион платформа тақдимоти намойиш этилди. Мазкур лойиҳани вилоят ҳокимлиги ходимлари билан ҳамкорликда ривожлантириш ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш бўйича келишилди.


