Қува туманида қурилаётган «Турон турк» махсус саноат зонаси халқаро стандартлар асосида фаолият олиб борадиган йирик марказга айланади
2026-04-08 21:15:00 / Янгиликлар
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг «Heyal holding» компанияси таъсисчиси Ваҳдеттин Ҳеял ҳамда хорижий ҳамкори - “AZIZI General Trading” компанияси раҳбари Байлар Азизов бошчилигидаги делегация билан ўтказган мулоқотида шу хусусида сўз юритилди.

Учрашувда мазкур саноат зонаси салоҳияти, кўлами нуқтаи назаридан вилоятимизда алоҳида ўринда турувчи саноат зонаси бўлаётганлиги, албатта, лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда илғор хорижий тажриба ва инновацион бошқарув тизимларини жорий этиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
«Турон турк» махсус саноат зонасини халқаро талабларга жавоб берадиган йирик саноат марказига айлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.


