Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “China Railway Construction Corporation” компаниясининг халқаро алоқалар бўйича Ўзбекистондаги бош вакили Ся Цзяминни қабул қилди
2026-04-08 21:00:00 / Янгиликлар
Учрашувда мазкур компания томонидан вилоятда қурилиш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда компания фаолияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Фарғона вилоятида турар жойлар қурилиши, автомобиль йўлларини барпо этиш, қуёш панеллари, сув тозалаш иншоотларини ташкил этиш каби қатор йўналишларга инвестиция киритиш ниятида эканликлари маълум қилинди.
Вилоят ҳокими ҳудудда қурилиш соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлаб, илгари сурилган таклифлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида компания вакиллари мазкур йўналишлардаги лойиҳалар билан яқиндан танишиши ва келгусидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.


