Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Terminal Yapı ve Ticaret Anonim Şirketi” компанияси раҳбари Мехмет Алп Делимоллаоглуни қабул қилди
2026-04-03 19:10:00 / Янгиликлар
Учрашувда компания томонидан вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бугунги кунда Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича катта мақсадлар белгиланганини, бу жараёнда ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.


