Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қирғизистоннинг “SADAF ENERGY” компанияси раҳбари Абубакир Раҳмонoвни қабул қилди
2026-04-02 20:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, янги авлод энергия ускуналари, жумладан генераторлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳа хусусида фикр алмашилди.
“SADAF ENERGY” компанияси энергетика соҳасида фаолият юритиб, энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта тикланувчи манбалар — хусусан, қуёш ва кичик гидроэнергетикани ривожлантириш, шунингдек, соҳадаги инфратузилмани модернизация қилиш ишлари билан шуғулланади.
Шу билан бирга, компания инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида ҳам фаол иштирок этмоқда.
“Яшил” энергетика соҳасида таклиф этилаётган янги лойиҳани Фарғона шаҳридаги саноат зонасида амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими истиқболли лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди. Келгусидаги ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


