Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Beijing Top Vision” компанияси вакилларини қабул қилди
2026-03-28 19:45:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида вилоятимизда ҳамкорликда янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Хитойлик инвесторлар Шоҳимардон қишлоғида йирик туристик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар.
Вилоят ҳокими Шоҳимардоннинг ўзига хос туристик салоҳиятига тўхталиб, инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашини, лойиҳалар аниқ ва пухта ишланган режалар асосида амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда лойиҳани янада такомиллаштириш, хизматлар кўламини кенгайтириш, шунингдек, ҳудудда йилнинг тўрт фаслида ҳам дам олиш имкониятларини яратиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар келишиб олинди.



