Фарғонада “Фарз” фильми премьераси бўлиб ўтди
2026-03-27 18:30:00 / Янгиликлар
Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Фарз” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Тадбирда кино ихлосмандлари, санъат аҳли ва таниқли ижодкорлар жам бўлди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев ҳамда фильм ижодкорлари иштирок этди.
“Фарз” фильми инсонлар ўртасидаги меҳр, садоқат ва адолат ғояларини тараннум этади. Асарда ноҳақ айбланган инсон тақдири, унинг изтироби ва ҳақиқат учун кураши таъсирчан тарзда ёритилган. Ҳар бир саҳна орқали сабр, матонат ва инсоний қадриятлар намоён бўлади.
Фильм томошабинларни бефарқ қолдирмай, уларни чуқур ўйга толдирди ва эзгуликка чорлади.
Премьера якунида ижодкорларга самимий тилаклар билдирилди.









