Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлигида Ўзбекистон туманида янги инвестиция лойиҳасига старт берилди
2026-03-26 18:15:00 / Янгиликлар

Давлат раҳбарлари 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар
Мазкур жараёнда Ўзбекистон туманида жойлашган “Rassvet Vostoka” МЧЖ ХК томонидан консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг қурилишига киришилди.
Тадбирда видеоконференцалоқа орқали вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар иштирок этдилар.
Қиймати 5 млн долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига, тожикистонлик ҳамкорлар билан амалга оширилмоқда. Лойиҳани 2026–2027 йилларда ишга тушириш режалаштирилган.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида йиллик 21 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини консервалаш имконияти яратилади. Маҳсулотлар маҳаллий ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилинади, шунингдек, 80 та юқори даромадли иш ўринлари яратилиб, ёшлар бандлиги таъминланади.

