Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона туманидаги Янги аср МФЙда ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди
2026-03-19 17:55:00 / Янгиликлар
Юзма-юз мулоқотда оталиққа олинган ёшларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди. Уларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари ёшлар билан манзилли ишлаш, жамиятга мослаштириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг Фарғона давлат университетининг жисмоний маданият йўналишида таҳсил олаётган Зуҳра Узоқова хонадонига ҳам борилди. Меҳрибонлик уйи тарбяиланувчиси бўлган Зуҳра Узоқова ўзига уй берилгани, яшаш шароитлари учун барча қулайликлар яратилгани, зарур ёрдам ва кўмаклар кўрсатилиб келинаётгани ҳақида айтиб ўтди. Вилоят ҳокими суҳбат чоғида бу қизнинг шароитлари ва муаммолари билан қизиқди ҳамда доимий эътиборда эканлиги маълум қилинди.




