Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёшлар куни тадбирлари доирасида Фарғона туманидаги “Бахтли келажак сари қадам” номли оилавий болалар уйида бўлди
2026-03-19 17:40:00 / Янгиликлар
Хонадонда тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олиб, яратилган шароитлар ҳамда уларнинг таълим-тарбияси билан яқиндан танишди.

Мазкур хонадонда Зиёда Валиева турмуш ўртоғи билан биргаликда 9 нафар болани тарбиялаб келмоқда. Ҳозирда уларнинг икки нафари олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
Жумладан, тарбияланувчилардан бири Шарофатхон Тоҳирова халқаро “Эрасмус+” дастури орқали хорижда таълим олиш имкониятини қўлга киритганини маълум қилди. Қолган фарзандлар эса умумтаълим мактабларида таҳсил олмоқда.
Учрашув давомида вилоят ҳокими ўғил-қизларнинг қизиқишлари, эришаётган ютуқлари ҳамда келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.
Оила-аъзоларини муборак Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан қутлаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимо эътиборда бўлишини таъкидлади. Хонадон эгаларига байрам совғалари топширилди.



