Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов вилоятимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хитойлик инвесторлар гуруҳи билан учрашув ўтказди
2026-03-16 16:10:00 / Янгиликлар

Хитойлик инвесторлар Фарғона вилояти бугунги кунда сармоядорлар учун жозибадор ҳудудлардан бирига айланиб бораётганини, айниқса, туризм ва шаҳарсозлик соҳалари жадал ривожланаётганини таъкидладилар. Шунингдек, улар ўзлари томонидан амалга оширилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан таништириб, вилоят ҳудудида ҳам янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ниятида эканликларини билдириб, бизнес режаларини тақдим этдилар.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов инвесторлар томонидан илгари сурилган ташаббуслар қўллаб-қувватланишини маълум қилиб, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама амалий кўмак берилишини таъкидлади.
Мулоқот якунида ҳамкорликдаги лойиҳаларни экспертлар иштирокида батафсил кўриб чиқилишига келишилди.



