Ҳар бир ёш - давлат эътиборида
2026-03-12 21:05:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги, ёшлар билан ишлашда тизим яратилганини қайд этди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Юртимизда қайси тоифага мансуб бўлишидан қатъий назар, ҳар бир йигит-қиз давлат ҳимоясида бўлиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганиши, ишга жойлашиши ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани таъкидланди.
Вилоят ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни тизимли ҳал этиш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Тадбир доирасида Фарғона шаҳри масъул раҳбарлари ва пробация хизмати ходимлари иштирокида оғир тоифадаги ёшлар билан алоҳида суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.




