Ҳарбий хизмат шарафли бурч, чинакам ватанпарварлик намунасидир
2026-03-12 20:55:00 / Янгиликлар

Вилоят раҳбари ҳар бир йигит учун ҳарбий хизмат шарафли бурч, чинакам ватанпарварлик намунаси эканини алоҳида таъкидлаб, иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, ҳаётда илм олиш ва касб-ҳунар эгаллаш асосий мақсад бўлиши зарурлиги қайд этилди.
Президентимиз томонидан ёшларга ҳарбий хизмат давомида касб-ҳунар ўрганиш, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, хизматдан сўнг турли соҳаларда ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун қатор қўшимча имтиёз ва кафолатлар яратилаётгани айтиб ўтилди.
Учрашув давомида ҳарбий хизматдан қайтган ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди, ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Тадбир якунида уларни ишга жойлаштириш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.






