Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг йирик муҳандислик ҳамда саноат қурилиши компаниялари вакилларини қабул қилди.
2026-03-07 21:25:00 / Янгиликлар
Учрашув давомида инвесторлар томонидан вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хитойлик инвесторлар Фарғона вилоятида цемент саноати ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш ниятида эканликларини билдириб, ўз лойиҳа таклифларини тақдим этдилар.
Вилоят ҳокими таклиф этилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдириб, уларни амалга ошириш учун масъул ташкилотлар бириктирилишини ҳамда лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилишини таъкидлади.
Ишларни тизимли олиб бориш ва аниқ лойиҳа ва режа асосида жараёнларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги ишлар келишиб олинди.


