“Фарғона атиргули” танлови ғолиблари тақдирланди
2026-03-03 19:40:00 / Янгиликлар

Унда пойтахтимиздан, Наманган, Андижон ва вилоятда журналистика соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов тадбир қатнашчиларини, хусусан, вилоятимиздаги барча журналист опа-сингилларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди. Аёл журналистларнинг фидокорона меҳнати, долзарб мавзуларни дадил кўтараётгани ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов ва бошқалар журналистика ривожи, касб масъулияти ва унда аёлларнинг самарали фаолияти хусусида сўз юритдилар. Уларнинг сўзларида бир жиҳат алоҳида урғуланди: журналистика — бу шунчаки касб эмас, бу жамият олдидаги бурчдир.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси сафига қабул қилинган ёш журналистларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Танловда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан жами 32 нафар журналист иштирок этди. Уларнинг ижодий ишлари, ижтимоий-сиёсий мавзулардаги чиқишлари, инсон қадрини улуғловчи материаллари ҳакамлар ҳайъати томонидан синчиклаб ўрганилди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга статуэтка, диплом, эсдалик нишонлари ҳамда байрам туҳфалари тантанали топширилди. Тадбирга видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамда ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад фарғоналик журналист аёлларни самимий қутладилар.









