Юртимизда 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
2026-03-03 14:40:00 / Янгиликлар
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида бўлиб ўтадиган умумхалқ хайрия ҳашарида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилади.
Ҳашар доирасида маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар атрофи тартибга келтирилади ҳамда кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, болалар майдончалари таъмирланиши, дарахтларга ишлов берилиб, янги кўчатлар экилиши, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳудудлар кўкаламзорлаштирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.
Барча юртдошларимизни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга, юрт ободлиги, маҳаллалар кўрки йўлида ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз!
