Ёзёвон туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида кенг кўламли кўчат экиш тадбири ташкил этилди
2026-02-28 11:35:00 / Янгиликлар

Ушбу ташаббус мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилиб, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли учун соғлом яшаш муҳитини шакллантиришга қаратилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳакимжон Долимов сўз олиб, юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини камайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Бу каби эзгу ташаббуслар аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Нуронийлар ҳам юрт тинчлиги, ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг изчил давом этишига тилак билдирдилар.
Тадбир давомида Қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик-осойишталик, деҳқончилик ва барча эзгу ишларга барака сўраб дуолар қилинди.
Шундан сўнг кўчат экиш ишларига киришилди.
Тадбир доирасида 1,5 гектар майдонда "яшил белбоғ" барпо этиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ҳудудга жами 2300 туп каталпа, чинор, япон сафураси, сирен каби 7 турдаги манзарали ва соя-салқин берувчи дарахт кўчатлари экилади.









