Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг “Alcon Development Group” компанияси бошқарув директори Зия Газиев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
2026-02-27 17:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида ўзаро келишувлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳа — ғўзапояни қайта ишлаш орқали биочар (махсус кўмир) ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Уни амалга ошириш механизмлари, хом ашё таъминоти, фермерлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Компания вакиллари лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ тайёрланганини, яқин кунларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди. Лойиҳа доирасида янги иш ўринлари яратилиши қайд этилди.
Вилоят ҳокими лойиҳанинг иқтисодий ва экологик аҳамияти юқори эканини таъкидлаб, уни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур ташкилий ва амалий кўмак кўрсатилишини билдирди.
Учрашув якунида лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш юзасидан ҳамкорликдаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.




