Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қўқон шаҳридаги Муқимий кўчаси ҳамда Бўстон МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлган кўп қаватли уйларни бориб кўрди
2026-02-26 18:20:00 / Янгиликлар
Айни пайтда ҳудудда махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган. Мутасаддилар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилмоқда, аҳолига етказилган зарарни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими жабрланган фуқароларга тўлиқ ва манзилли ёрдам кўрсатилишини, уй-жойларни қисқа муддатда таъмирлаш ишлари ташкил этилиши бўйича масъулларга топшириқлар берди. Шунингдек, вазият доимий назоратда экани қайд этилди.




