Қўқонда профессионал спортчилар натижадорлиги мустаҳкамланади
2026-02-26 20:20:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда шаҳарда 2 та спорт мактаби фаолият юритмоқда, уларда қарийб 60 нафар мураббий 2600 нафардан ортиқ ёшларни машғулотларга жалб этган.
Вилоят раҳбари республика ва халқаро мусобақаларда қўқонлик спортчилар томонидан қайд этилаётган натижалар талаб даражасида эмаслигини кескин танқид қилди.
Ҳудуд ёшлари барча йўналишлардаги мусобақаларда етакчи ўринларни эгаллаши, умидли спортчилар сафини кенгайтириш ҳамда спорт тўгараклари сонини кўпайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шу мақсадда мутасадди раҳбарлар иштирокида аниқ вазифалар ва амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими "Қўқон-1912" жамоасининг “Марказий” ўйингоҳида бўлиб, янги мавсумга тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.
Стадионда футболчилар ва мухлислар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани, янги трибуналар ҳамда замонавий ёритиш тизими ўрнатилгани қайд этилди.
Бу ерда вилоят ҳокими мутасаддилар билан Суперлига баҳсларига тайёргарик ишлари ҳақида ҳам суҳбатлашди ва олдинда турган вазифалар келишиб олинди.






