Ёшлар билан ишлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш ҳар бир раҳбарнинг муҳим вазифасидир
2026-02-26 19:45:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги оғир шароитдаги ёш оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини эшитди. Оталиққа олинган ёшларнинг шароитларини ўрганди.
Дегрезли маҳалласида Ўлмасжон Умаров 3 нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Вилоят ҳокими унинг яшаш шароитларини бориб кўрди. Даромад манбаи топишга кўмаклашиш, турмуш шароитларини яхшилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.
Шундан сўнг Райҳон МФЙдаги оталиққа олинган Ринат Матғозиев хонадонига ҳам борилиб, оилани қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш ҳамда моддий кўмак бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "маҳалла еттилиги" аъзолари билан мулоқот қилди.
Камбағалликни қисқартиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.
Ўрганиш давомида "маҳалла еттилиги" фаолиятини қониқарсиз эканлиги маълум бўлди ва вилоят ишчи гуруҳи ташкил қилиниб, маҳаллада ўрганиш олиб борилиши юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Вилоят раҳбари маҳалла масъуллари фидойилик билан ишласагина муаммолар ечим топишини таъкидлади.
Маҳалла биносида фуқаролар мурожаатлари ҳам эшитилиб, масъуллар иштирокида масалаларга ечим белгиланди.




