Вилоят ахборот-кутубхона марказида “Оила ва никоҳ – муқаддас” мавзусида семинар ташкил этилди
2026-02-21 16:15:00 / Янгиликлар

Семинарда оилавий ажримларнинг сабаблари, уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда жамиятда соғлом оила муҳитини шакллантириш масалалари, Ўзбекистонда никоҳлар сони камайишининг статистик таҳлили, унинг сабаб ва оқибатлари юзасидан маърузалар тингланди.
Шунингдек, оилаларни мустаҳкамлашда фуқаролик судлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумотлар берилди. Оила барқарорлигини таъминлашда имом-хатиблар ва отинойиларнинг ҳамкорликда олиб бораётган ишлари ҳамда режалари хусусида фикр алмашилди.
Оилавий ажримларнинг олдини олишда давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлиги масалалари бўйича масъуллар томонидан маърузалар қилиниб, иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.
Семинар иштирокчилари томонидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.
Семинар доирасида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар билан ҳам учрашув ташкил этилди. Унда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъуллар томонидан хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредит маблағлари ажратиш тартиблари ҳамда тадбиркорлар учун яратилган солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар илгари сурилди.






