Фарғонада тадбиркорлар ва IT компаниялар ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2026-02-21 11:00:00 / Yangi texnologiyalardan foydalanishning dalillariga oid maʼlumotlar

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, шунингдек, тегишли соҳа раҳбарлари ва масъуллари қатнашди.
Мулоқотда тадбиркорлар муаммоларига замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда самарали ечимлар ишлаб чиқиш, бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган компаниялар, хусусан IT Парк резидентлари томонидан маҳаллий тадбиркорлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, рақамли ечимларни амалиётга жорий этиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар эшитилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбир якунида бундай очиқ мулоқотларни мунтазам равишда ташкил этиш, ҳудудларда ҳам ўтказиб боришга келишиб олинди.



