Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун МДҲ Қаттиқ ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ҳамкорлик кенгаши Ижро қўмитаси раиси Геннадий Бессонов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
2026-02-19 16:25:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик юқори даражада ривожланиб бораётгани таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда, жумладан Фарғона вилоятида қатор қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани, қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани ҳамда инвесторлар учун барча зарур шарт-шароитлар, инфратузилма мавжудлиги қайд этилди.
Тақдимот замонавий кимё воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳақида сўз юритилди. Унда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш технологиялари, уни сифатли сақлаш тартиблари, экспорт имкониятлари ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Вилоят ҳокими истиқболли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида аниқ режа асосида ишларни тизимли ташкил этиш зарурлиги таъкидланиб, ҳамкорлик юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.






