Қўқон университетида “Низомий ва Навоийнинг адабий мероси: бадиий тимсол ва инсон фалсафаси уйғунлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
2026-02-10 20:50:00 / Янгиликлар
Мазкур нуфузли анжуман Шарқ мумтоз адабиётининг икки буюк сиймоси — Низомий Ганжавий таваллудининг 885 йиллиги ҳамда Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, шунингдек, Хитой, Бразилия, АҚШ, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларни ўз ичига олган 15 дан ортиқ мамлакатлардан етук олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда ёш илмий изланувчилар иштирок этди.
Конференциянинг асосий мақсади Низомий ва Навоий ижодидаги бадиий тафаккур, комил инсон ғояси, маънавият, ишқ ва ижтимоий-фалсафий қарашларни замонавий илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш, шунингдек, олимлар ўртасида илмий тажриба алмашувини янада кучайтиришдан иборат бўлди.
Тадбир шўбаларга бўлинган ҳолда давом этди.


