Фарғоналик анорчилар қишда ҳам табиий мева билан жаҳон бозорларига чиқмоқда
2026-02-09 11:55:00 / Янгиликлар

Аҳамиятли жиҳати, етиштирилган анорлар қиш фаслида ҳам табиий усулда сақланиб, ташқи бозорларга экспорт қилинмоқда.
2025-йил якунига кўра, туманда 50 минг тоннага яқин анор ҳосили етиштирилиб, унинг 25 минг тоннаси экспортга йўналтирилди.
Қува анорлари Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ ҳамда Европа давлатлари бозорларида харидоргир маҳсулот сифатида эътироф этилмоқда. Табиийлиги, таъми ва узоқ сақланиш хусусияти унинг рақобатбардошлигини оширмоқда.
Даладан экспортгача бўлган жараёнларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Қува тумани бўлими фитосанитария давлат инспекторларининг хизмати катта бўлмоқда. Улар томонидан анор етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш жараёнларида фитосанитар қоидаларга риоя этилиши доимий назоратга олиниб, маҳсулотларнинг халқаро талаблар асосида хавфсиз ва сифатли ҳолда экспортга чиқарилиши таъминланмоқда.


