Тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқот ўтказилди
2026-02-07 18:05:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалари, уларни кенгайтириш бўйича режалари, шунингдек, иш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди.
Мулоқотда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган 50 дан зиёд хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди. Улар ўз лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасидаги таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳар бир истиқболли лойиҳани тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида атрофлича кўриб чиқиб, тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Учрашув якунида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.







