Фурқатлик ёшлар ахборот технологияларини ўрганмоқда
2026-02-06 15:30:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фурқат туманидаги ўрганишлари давомида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, ёшларни замонавий касбларга йўналтириш мақсадида ташкил этилган “Innovation hub” IT марказ фаолияти билан ҳам танишди.

Марказда яратилган шарт-шароитлар, замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган ўқув хоналари кўздан кечирилди.
Ўқув жараёнлари, қўшимча машғулотлар ҳамда ёшлар учун яратилган имкониятлар юзасидан атрофлича маълумот берилди, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдим этилди.
Вилоят ҳокими ёшлар билан мулоқот қилиб, бугунги кунда сердаромад соҳалардан бири бўлган ахборот технологиялари, айниқса, АйТи йўналишини ўрганиш замон талаби эканини таъкидлади.
Бу ерда бир вақтда 100 нафар ёшлар ахборот технологиялари ўрганмоқда.
Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.






