Ҳар қарич ер — даромад манбаи: “Собиржон” маҳалласи тажрибаси
2026-02-04 17:00:00 / Янгиликлар

Маҳалладаги томорқачиларнинг аксарияти ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топиш ҳадисини олган.
Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Икромжон Жўраев ҳам томорқадан фойдаланишда ўзига хос тажрибага эга соҳибкорлардан. У 8 сотих томорқасида 4 та иссиқхона ташкил этиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам гул етиштириш билан шуғулланади.
Қиш чилласига қарамай, баҳор нафаси уфуриб турган иссиқхоналарда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган. Айни пайтда бу ерда қарийб 60 турдаги 100 минг тупдан зиёд тувак ва ҳовли гуллари парваришланмоқда.
Бир дона гул кўчати ўртача 5-10 минг сўмдан, тувакдаги гуллар эса 40-50 минг сўмдан сотилмоқда. Шу тариқа миришкор оила бир мавсумда кичик томорқадан 200 миллион сўмдан ортиқ даромад олиш имконига эга бўлмоқда.
Асосийси, бу хонадонда етиштирилаётган бир-биридан чиройли ва хушбўй гуллар нафақат Фарғонада, балки қўшни вилоятлар бозорларида ҳам харидоргир.




