Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Wuhan Jinchihai Technology Co., Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди
2026-02-03 18:05:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Wuhan Jinchihai Technology Co., Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида жамоат транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги транспорт хизмат турларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда инвесторлар томонидан Фарғона вилоятида биринчилардан бўлиб электромобил таксилар ва электробусларни олиб кириш режалаштирилаётгани таъкидланди. Ушбу ташаббус шаҳар ва туманларда транспорт ҳаракатидаги тирбандликларнинг олдини олиш, аҳоли учун қулай ва замонавий хизмат турларини ташкил этишга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими лойиҳа таклифларини қўллаб-қувватлаб, мазкур лойиҳани аниқ режа асосида қисқа фурсатда амалга ошириш кераклигини қайд этди.
Учрашув якунида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.


