Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қурилиш соҳасида катта тажриба ва салоҳиятга эга тадбиркор Миржалол Мирисуповни қабул қилди.
2026-01-31 18:20:00 / Янгиликлар
Учрашувда вилоят ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами, соҳага замонавий меъморий ечимларни жорий этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларда тадбиркорларнинг иштироки масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари тадбиркорга вилоятнинг энг йирик ва муҳим қурилиш майдонлари ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида тадбиркор Миржалол Мирисупов қайд этилган объектлар билан бевосита жойига чиққан ҳолда танишиши ва ўрганишлар натижасига кўра, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказишга келишиб олинди.


