Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш — устувор вазифа
2026-01-30 18:00:00 / Янгиликлар

Мазкур ойлик доирасида бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳрида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида матбуот анжумани ҳамда ёшлар форуми ташкил этилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирларда Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, шунингдек, шаҳар ва туман студиялари орқали Фарғона вилоятидан мутасадди идоралар вакиллари ҳамда ёшлар фаол иштирок этдилар.
Анжуманлар давомида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай тадбирлар ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши профилактик ишларни кучайтириш, уларнинг онгида соғлом ҳаётга интилиш ҳамда жамият олдидаги масъулиятни оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Фарғона вилоятида ҳам ойлик доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар келишиб олинди.






