Президентнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастурига оид Фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.adliya.uz порталига жойлаштирилди
2026-01-26 20:05:00 / Янгиликлар
☑️ 2026-йил 1-мартдан ипотека дастури бозор тамойили асосида амалга оширилиб, бир квартира учун ипотека кредити миқдори Тошкент шаҳрида 480 млн сўм, ҳудудларда 380 млн сўм этиб белгиланади ва ипотека фоизларини қоплаш учун 2,7 трлн сўм субсидия ажратилади.
☑️ 2026-йил 1-сентябрдан техникумда кундузги ўқийдиган ўқувчиларга стипендия берилади, барчага БҲМнинг 1 баравари, яхши ўзлаштирган ва танлов ғолибларига 3 баравари тўланади.
☑️ 2026 йил 1 сентябрдан талабалар ва битирувчиларни иш билан боғлаш учун “Карера” электрон платформаси ишга тушади, у орқали иш берувчи ва ёшлар онлайн тарзда бир-бирини топади.
☑️ 2026 йил 1 мартдан маҳалла раиси ва ходимлари учун махсус Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади, улар ишдан ажралган ҳолда 1 йил, ажралмаган ҳолда 2 йил ўқиб, малака оширади ва бу тизимга 5 млрд сўм ажратилади.
☑️ 2026 йил 1 июлдан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини КПИ асосида баҳолашдаги “Онлине Бозор” орқали маҳсулот сотиш талаби чиқариб ташланади.
☑️ 2026 йил 1 июлдан 500 та маҳаллада “маҳалла еттилиги” аъзолари ўша маҳаллада яшовчилар орасидан танланади ва уларни йиғилишларга чақириш фақат маҳалла раиси рухсати билан бўлади.
