Чиқинди хизматидан қарздор 152 мингга яқин абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди
2026-01-27 09:55:00 / Янгиликлар
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг 16-январ ҳолатига кўра республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорлигини қопланмаган умумий 87,5 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 873 990 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан “СМС” хабарнома орқали огоҳлантирилганини маълум қилади. Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун 5 кун муддат берилди ва ушбу даврда 7,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилди.
Республика кесимида жами 151 202 та абонентнинг 14,8 млрд сўмлик маиший чиқинди хизматларидан қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электр энергияси учун тўловига чеклов ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади.
