Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Сўхдаги ўрганишлари Офтобру ва Демурсад МФЙларида давом этди.
2026-01-16 21:35:00 / Янгиликлар
Тадбиркор Беҳзод Мадалиевнинг Офтобру маҳалласида қурилган иншооти бўйича мурожаати тингланиб, қонуний ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Шу куни вилоят раҳбари мазкур маҳаллада яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, соғлигини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш, бандлиги каби масалаларини ўрганди. Хусусан, Раҳимқул Ирисматов хонадонига кирилиб, холидан хабар олинди. Ўзи ва ногиронлиги бўлган оила аъзоларини соғлиги назоратга олинди.
Ўрганишлар давомида камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш, даромад манбаини топиш борасида масъулларга топшириқлар берилди.






