Вилоят ҳокими Сўх туманида маҳаллалар ҳаёти ва камбағалликни қисқартириш масалаларини ўрганди
2026-01-16 20:55:00 / Янгиликлар

Шарқобод МФЙда тадбиркор Баҳойиддин Юсупов томонидан барпо этилаётган спорт мажмуаси кўздан кечирилди. Лойиҳа ҳужжатлари билан боғлиқ масаласи эшитилиб, амалий ҳал қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, мазкур маҳаллада қўшимча мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Мазкур муаммо назоратга олинди.
Вилоят раҳбари маҳаллада яшовчи Адҳамбек Акбаров хонадонида бўлиб, бемор фарзанди Зохирахондан хабар олди. Унинг соғлигини тиклаш масаласида амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Шу куни яна қатор оилаларнинг яшаш шароитлари ва муаммолари ўрганилди. Вилоят ҳокими мутасаддилар ва маҳалла еттилигига ҳар бир оилага алоҳида эътибор қаратиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Камбағалликдан чиқариш, аҳолини даромад манбалари билан таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.








