Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманидаги ўрганишлари давомида ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
2026-01-16 20:15:00 / Янгиликлар
Шунингдек, мавжуд спорт иншоотларига атрофдаги маҳаллалар ёшларини жалб этиш, беш-олти йўналишда спортчилар тайёрлаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

-Армия ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта мактабдир. Шу боис маҳалла ёшларини ҳарбий қисм турли спорт тўгараклари билан ўзига жалб этиши керак. Ҳарбийларни кўриб уларда ҳавас, ватанга муҳаббат пайдо бўлади,-деди вилоят ҳокими.






